"Fujaira Open"да қатнашадиган таэквондочилар рўйхати

31 январь - 2 февраль кунлари БААнинг Фужайра амирлигида таэквондо бўйича анъанавий "Fujaira Open" мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 7 нафар спортчи билан иштирок этади. Терма жамоамизнинг қолган аъзолари деярли шу муддатда Туркияда ўтадиган "Turkish Open" мусобақасида қатнашишади.

"Fujaira Open" мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таэквондочилар рўйхати:

-63 кг - Ниёз Пулатов
-68 кг - Сардор Тоиров
-80 кг - Шуҳрат Салаев
+87 кг - Дмитрий Шокин
-53 кг - Чарос Қаюмова
-62 кг - Феруза Содиқова
-67 кг - Нигора Турсунқулова

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2014-2019 йиллар давомида "Fujaira Open" мусобақасида жами 26та олтин, 18та кумуш ва 26та бронза, жами 70та медални қўлга киритган.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!