"Fujairah Open"да ўзбекистонлик таэквондочилар 22 та медаль қўлга киритди

Фужайра амирлигида таэквондо бўйича анъанавий "Fujairah Open" мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг биринчи ва иккинчи кунги баҳсларида кадетлар, ўсмирлар ва болалар тоифасида ўзбекистонлик спортчилар 11та олтин, 2та кумуш ва 3та бронза жами 16та медаль қўлга киритишганди.

Сўнгги, учинчи кунда катталар тоифасидаги жанглар ўтказилди. Унда ўзбекистонлик спортчилар жами 6та медалга эга чиқишди.

"Fujairah Open-2020". Учинчи кун совриндорлари:

Кумуш медаль - Шоҳруҳ Ражабов (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш медаль - Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш медаль - Феруза Содиқова (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш медаль - Чарос Қаюмова (Ўзбекистон терма жамоаси)
Кумуш медаль - Нигора Турсунқулова (Ўзбекистон терма жамоаси)
Бронза медаль - Аброр Тўраев (Nazaraliyev team)

Шу тариқа 2020 йилги "Fujairah Open"да ўзбекистонлик таэквондочилар 11та олтин, 7та кумуш ва 4та бронза жами 22та медални қўлга киритишди.

Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!