"Фулхэм" ажойиб натижалар қайд этиб, чемпионшип ғолибига айланди

"Фулхэм" "Лютон" жамоасини 7:0 ҳисобида мағлуб этгач, расман Чемпионшип ғолибига айланди. Клуб айни пайтда 90 очко билан 1-ўринда бормоқда, 2-поғонадаги "Борнмут" эса 82 очко тўплашга муваффақ бўлган. 

Шу тариқа, лондонликлар сўнгги икки турда мағлуб бўлса ҳам, амалда турнирдаги ўрнига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди. Қайд этиш лозим, Марку Силва шогирдлари ҳозирга қадар ўтказилган 45 беллашувда 27 ғалаба, 9 дуранг ва 9 мағлубият қайд этган.

Шунингдек, клуб чемпионшипда энг кўп гол урган, энг кўп аниқ зарба йўллаган ва энг кўп хавфли вазият яратган жамоа бўлиб турибди. Жамоада тўплар нисбати - 106:39.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!