Футбол бўйича Олимпиада ўйинларига қуръа ташланди. Осиё кубоги чемпиони Исроил билан бир гуруҳдан жой олади

Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиаданинг футбол мусобақасига қуръа ташланди. Тўрттадан жамоа худди шунча гуруҳга бўлинган ҳолда, турнир ғолиблиги учун кураш олиб боради. 



Қайд этиш лозим, Осиёда қитъасидан ҳали ушбу турнирда иштирок этадиган терма жамоалар номи маълум эмас. Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги чемпиони "D" гуруҳидан, вице-чемпион "C" гуруҳидан, турнирнинг бронза медали соҳиби эса "B" гуруҳидан жой олади. Шунингдек, тўртинчи поғонани банд қилган термада ҳам мазкур турнирда иштирок этиш имкони бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!