"Футбол дўстлик учун" лойиҳасида 4 нафар ўзбекистонлик бола иштирок этмоқда
Бу йил "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг Еттинчи мавсуми Мадрид шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Ушбу лойиҳа доирасидаги тадбирларда бутун дунёдан ташриф буюрадиган 600дан ошиқ иштирокчилар қаторида ўзбекистонлик ёш футболчилар ҳам қатнашишмоқда.
Бу ерга Ўзбекистон номидан Асилбек Нўъмонов, Абдулла Турсунбоев, Асадбек Рўзимов ва Марина Косниковалар ташриф буюришган.
Эртага жамоалар дастлабки машғулотларни ўтказишади ва лойиҳа доирасида бўлиб ўтадиган футбол бўйича чемпионатга тайёргарлик кўришади.
Фикрлар