“Футбол дўстлик учун” лойиҳасининг асосий мусобақалари бошланди

 

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси – ФИФА Россиянинг “Газпром” компанияси билан ҳамкорликда “Футбол дўстлик учун” ижтимоий лойиҳасининг 6-мавсумига старт берилгани ва 9 июнь куни Москвадаги “Спартак” клуби академияси майдонида мазкур лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Бу йил “Футбол дўстлик учун” лойиҳасида дунёнинг 211та мамлакатидан ташриф буюрган 1500 нафарга яқин болалар, миллий ассоциация делегатлари ва журналистлар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистондан мазкур лойиҳада ёш дарвозабон Муслим Абдуманнопов ва ёш журналист Мардон Марупов иштирок этяпти.

Бугун, 12 июнь куни лойиҳанинг футбол бўйича асосий мусобақалари старт олди. Ўзбекистон вакили Муслим Абдуманнопов Кайман ороллари, Исроил, Гибралтар, Мўғулистон ва Люксембург мамлакатлари аъзолари билан бирга Western Gorilla жамоасида иштирок этди.

Афсуски, ушбу жамоа аъзолари гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда рақибларига имкониятни бой берди. Аммо лойиҳаан асосий мақсад ғалаба қозониш эмас, тадбирларда иштирок этиб, янги дўстлар орттириш, ўзаро бирдамлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.

Ёш журналист Мардон Марупов эса чет эллик ёш ҳамкасблари билан медиа-марказ орқали бугунги тадбирларни ёритиб борди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!