Футбол тарихидаги энг расво трансфер эълон қилинди

Инглиз тилидаги Give me Sport нашри футбол тарихидаги энг ёмон 11 трансфер ҳақида маълумот берди. Унга кўра, энг расво трансфер сифатида Филиппе Коутиньонинг “Ливерпуль”дан “Барселона”га ўтгани қайд этилган. Каталонияликлар бу трансфер учун 121,5 миллион фунт тўлаб, охири ўйинчидан зўрға қутилганди.

Рейтинг билан танишинг:

Филиппе Коутиньо – “Ливерпуль”дан “Барселона”га (2019 йил, январь – 121.5 млн фунт);

Антуан Гризманн – “Атлетико”дан “Барселона”га (2019 йил, ёз – 108 млн);

Эден Азар – “Челси”дан “Реал”га (2019 йил, ёз 103 млн);

Ромелу Лукаку – “Интер”дан “Челси”га (2021 йил, ёз – 97.5 млн);

Алексис Санчес – “Арсенал”дан “Манчестер Юнайтед”га (2018 йил. январь – Генрих Мхитарянга алмаштирилган);

Андрей Шевченко – “Милан”дан “Челси”га (2006 йил, ёз – 39.5 млн);

Жонатан Вудгейт – “Лидс”дан “Реал”га (2004 йил, ёз – 16 млн);

Анхель Ди Мария – “Реал”дан “Манчестер Юнайтед”га (2014 йил, ёз – 60 млн);

Энди Кэрролл – “Ньюкасл”дан “Ливерпуль”га (2011 йил, январь – 35 млн);

Фернандо Торрес – “Ливерпуль”дан “Челси”га(2011 йил, январь – 50 млн);

Марио Балотелли – “Милан”дан “Ливерпуль”га (2014 йил, ёз – 16 млн).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!