Футбол тарихидаги энг зўр футболчи номи эълон қилинди

FourFourTwo нашри жаҳон футболдаги энг зўр ўйинчилар рейтингини эълон қилди. Журналистлар танловидан ўтмишда ўзини кўрсата олган чарм тўп усталари қатори айни пайтда ҳам тўп тепаётган ижрочилар ўрин олди.

Хусусан, нуфузли нашр вакиллари жаҳон футболидаги энг зўр ўйинчи сифатида Лионель Мессини эътироф этди.

Кучли учликка Диего Марадона ва Криштиану Роналду ҳам киритилди.

Энг зўр футболчилар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

  1. Лионель Месси (Аргентина);
  2. Диего Марадона (Аргентина);
  3. Криштиану Роналду (Португалия);
  4. Пеле (Бразилия);
  5. Зинедин Зидан (Франция);
  6. Йохан Круифф (Нидерландия);
  7. Жорж Бест (Шимолий Ирландия);
  8. Франц Беккенбауэр (Германия);
  9. Ференц Пушкаш (Венгрия);
  10. Роналдо (Бразилия).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!