Футбол ТВ телеканали бугундан бошлаб УЕФА Миллатлар лигаси финал босқич учрашувларини намойиш этади
Ads

Аввал хабар берганимиздек 5-9 июнь кунлари Португалияда УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи ўтказилади. Ҳал қилувчи беллашувларда Европанинг 4та сараланган терма жамоаси – Голландия, Англия, Швейцария ва Португалия иштирок этади.

Ушбу мусобақани Ўзбекистон худудида намойиш этиш ҳуқуқини қўлга киритган Футбол ТВ телеканали юртимиздаги миллионлар ишқибозларни зериктириб қўймайди.

Бугун, яъни 5 июнь куни Миллатлар лигасининг финал босқичига старт берилади. Дастлабки ўйин мезбон Португалия ва Швейцария ўртасида кечади. Машҳур “Драгау” стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни Тошкент вақти билан соат 23:45дан бошлаб айнан Футбол ТВ телеканали орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.

5_2