Футбол яна бир ажойиб ўйинчи билан хайрлашмоқда

Германиялик ярим ҳимоячи Сами Хедира 34 ёшида футболчилик фаолиятини якунлайди.

“Бу жуда қийин қадам, аммо бу ягона тўғри қадам”, - деди Хедира.

Сами жорий мавсум Бундеслигада 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Хедира фаолияти давомида "Штутгарт", "Реал" ва "Ювентус" каби жамоаларда тўп сурган. У Германия, Испания ва Италия чемпиони ҳисобланади.

Хедира Германия терма жамоаси сафида 2014 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Бундестимдаги фаолиятини 2018 йилда якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!