Футболчи бошига бахт қуши қўнди. “Барса” уни кутмоқда

  • 31 май, 2022, 20:33
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа ҳужумкорлигини ошириш учун Франция чемпионати тўпурарларидан бири Виссам Бен-Йеддерни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар тарқатди.

Tecno

Аслида каталонияликлар бу ўйинчини 2016-2019 йиллар давомида “Севилья”да ўйнаган даврдан бери кузатиб келади. “Монако” уч йил муқаддам бу футболчи трансфери учун 40 миллион евро тўлаган.

Виссам “Тулуза” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.

31 ёшли ҳужумчининг “Монако” билан яна икки йиллик шартномаси бор. Каталонияликлар уни олиш учун 25 миллион евро атрофида маблағ бериши керак. Бен Йеддер якунланган мавсумда барча турнирларда 52 та учрашувда майдонга тушиб, ўз номига 32 та гол ва еттита ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!