Футболчи дегани мана шунақа бўлади

“Реал”да тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келаётган Жуд Беллингем яна бир антиқа рекорд соҳибига айланди.

20 ёшли фуболчи Англия фуболи тарихида кучли бешлик чемпионатларида қаторасига олтита ўйинда тўп киритган энг ёш англиялик ўйинчига айланди.

Жуд Беллингем Испания чемпионатининг дастлабки тўртта ўйинида ўз ҳисобига бешта тўп ёздириб қўйган эди.

Бироқ, моҳир ярим ҳимоячи ўтган мавсумнинг охирги икки ўйинида Бундеслигада “Боруссия Дортмунд” учун ҳам гол уриб берганди. Ярим ҳимоячининг голли серияси ҳали тўхтагани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!