Футболчи коронавирус билан реанимацияга ётқизилди

Франциянинг "Монпелье" клуби ярим ҳимоячиси Жуниор Самбия овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш билан боғлиқ муаммолари билан касалхонага ётқизилди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, 23 ёшли футболчи 20 апрель куни шифохонага олиб келинган. Бироқ, 23 апрель кунига бориб ҳолати ёмонлашгани боис уни жонлантириш бўлимига кўчиришди.

Маълумотларга қараганда, Самбияда коронавирус аломатлари бор. Бироқ, “Монпелье” ҳозирча бу борада расман эълон қилгани йўқ.

Самбия жорий мавсум 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!