Футболчи Манчестерга қайтишини истамаяпти

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Андреас Перейра жамоага қайтишни истаяпти. Бразилиялик футболчи мавсумни ижара асосида “Фламенго” клубида ўтказди.

- Мен бу масалани ҳал қиладиган одам эмасман. Ҳамма нарса “Манчестер Юнайтед”га боғлиқ. Ўзимга қолса, “Фламенго” учун ўйнашда давом этмоқчиман. Лекин вазият менинг қўлимда эмас.

Ҳар бир томон учун маъқул келадиган йўлни топиш керак. Кутамиз. Мен “Фламенго”ни яхши кўраман. Тез орада масалага ойдинлик киритилади, - деди Андреас Перейра.

“Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси бўлган Перейра ҳеч қачон асосий таркибга кира олмаган. У ўз вақтини “Гранада”, “Валенсия”, “Лацио” каби клубларда ижарада ўтказган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!