Футболчи машҳур мураббий билан уришиб қолди
“Эвертон”нинг чап қанот ҳимоячиси Лукас Динь жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес билан тортишиб қолди.
Шу сабабли, клуб раҳбарияти истеъдодли ўйинчидан воз кечишга қарор қилди.
Энди Лукас Динь январь ойида ўзига янги жамоа топиши керак бўлади. Бу ўйинчига чап қанот ҳимоячи бўш қолган "Челси" жиддий қизиқиш билдирмоқда ва улар “Эвертон”да юзага келган вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи.
Бош мураббий ва франциялик футболчи ўртасидаги можарога Бенитес Лукасдан олдинга ўтмасдан кўпроқ ҳимояга эътибор қаратишни талаб қилгани сабаб бўлган. Бу талаб ҳужумга қўшилишни яхши кўрадиган ўйинчига ёқмади.
Қизиғи шундаки, Томас Тухель “Челси”га ҳимоядан ҳужумга ўтадиган тезкор қанот ҳимоячисини қидирмоқда. Бу ўринга Лукас Динь тўла мос келади.
Фикрлар