Футболчи муҳим, мураббий эмас! “Реал” хўжайини Алонсодан Винисиусга ён босишни талаб қилди

  • 1 декабря, 11:29
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес жамоа бош мураббийи Хаби Алонсо билан қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг “Қироллик клуби”даги мақоми ва ролини муҳокама қилди.

Tecno

Бу ҳақда Mundo Deportivo ва Cadena Ser каби манбалар таниқли журналист Ману Карреньога таяниб хабар бермоқда.

- Агар Мадриднинг “Реал”сафида Винисиус каби футболчи бўлса, уни ғазаблантириш мумкин эмас. Президент Флорентино Перес буни Хаби Алонсога тушунтирди. Ўйинчилар клуб активи, мураббий эмас, - деб ёзди журналист.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситаларида бразилиялик футболчи жамоани ёзда қабул қилиб олган хаби Алонсодан норози экани ва улар ўртасида зиддият мавжудлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.

Таъкидланишича, Винисиус испан мураббийи сабабли клуб билан 2027 йилнинг ёзида тугайдиган шартномасини узайтиришни истамаяпти.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию