Футболчи қизлар. Иқтидорли ва гўзал Мафтуна Шоимова

   Футболчи қизлар туркумидаги мақолаларимизни давом эттирамиз ва биз бугун эътироф этадиган қаҳрамонимиз "Севинч" клуби яримҳимоячиси Мафтуна Шойимова.
CAFA U-23 Women's Championship-2019". Узбекистан забил 7 голов в ворота  Туркменистана / CHAMPIONAT.asia
Мафтуна Шойимова 1999 йил 1 январь куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган.
Мафтуна 2014 йилдан буён турли ёшдаги терма жамоаларимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Қолаверса, бир неча йиллар давомида "Севинч" клубида узлуксиз тўп тепиб келяпти. Кўпчилик футбол мухлислари билмаслиги мумкин, чемпионатимизда аёллар футбол клубида ўйнайдиган қизлар футзални ҳам ўзлари бир амаллашади. Шойимовага эса футзал кўпроқ ёқади ва агар танлов имкони бўлса, айнан футзални танлайди. Аввалроқ айтганимиздек, "Севинч" клуби сафида учрашувларда икки футболчи энг кўп майдонга тушган: Нилуфар Қудратова ва Мафтуна Шойимова. Шунингдек, яримҳимоячимиз Аёллар Олий лигаси тўпурарлар жадвалида тез-тез юқори ўринларда кўриниш беради. Терма жамоамизда тўп тепаётган вақтидан буён асосий учрашувларда индивидуал ҳолда ҳам гол уриб, ҳисобда олдинга чиқишимизга ёрдам берган.
Таджикистан проиграл Кыргызстану на чемпионате CAFA-2022 по футзалу в  Душанбе | Новости Таджикистана ASIA-Plus
   Шахсий ҳаёти
  Футболчимиз футбол ёки оила танловида оила оғирроқ тош босиши ва менталитетимизда аёл киши ҳамиша оила учун яшаши ҳақида гапириб ўтган. Ҳозирча турмуш қурмаган.
Женская сборная Узбекистана победила Иран в товарищеском матче.
  Содиқ футболчи

Мафтуна Шойимова "Севинч" клубига содиқ футболчилардан бири. Сўнгги 3 йил давомида Қашқадарё клуби эски мавқейини йўқотган эди. Жамоа аввалгидек энг зўри бўлмай қолди. Футболчиларга ойиликлар берилмаяпти, деган гап-сўзлар тарқалиб кетди. Аммо футболчилар жамоани ёлғизлатиб қўймади. Минимум эътибордан максимум натижа кўрсата олишди. Улар орасида Мафтунани алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Айни вақтда ҳам тўпурарлар жадвалида 11 та гол уриб, 4-ўринда қайд этилган. Терма жамоа йиғинларида, халқаро турнирларда бу қизимизнинг исми шорт-листлардан доимий ўрин олади.
UZ Footbal Awards-2021. Ayollar Oliy ligasining eng yaxshi futbolchisi  bo'lishga nomzodlar
 Маълумот ўрнида, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги CАФА турнирида ҳам Мидори Ҳонда Шойимованинг хизматидан фойдаланади. 

                                                Дилноза Мустафоқулова тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!