Футболчига рекорд даражада маош берилади
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган “Арсенал” клуби тез орада ҳужумкор футболчиси Букайо Сака билан ҳамкорлик шартномасини узайтиради.
Англиялик ўйинчи клубда 2031 йилнинг ярмигача қоладиган бўляпти.
Янги шартномага кўра, Букайо Саканинг ҳафталик маоши 300 минг евро миқдорида белгилади ва у кдуб тарихида бу қадар катта маблағ оладиган биринчи футболчи сифатида рекорд ўрнатади.
Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
“Арсенал” академияси тарбияланувчиси клубнинг асосий жамоаси сафида 284 та расмий ўйин ўтказиб, 77 та гол ва 74 та голли узатма қайд этган.
Нуфузли Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Букайо Саканинг бугунги кундаги трансфер бозоридаги қиймати 130 миллион еврони ташкил этади.



Фикрлар