Футболчилар майдонга "ўт қўйган" учрашувга ўзи қанча мухлис ташриф буюрди?
Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мезбонларнинг голи Жамшид Искандеров номига қайд этилди. Меҳмонларнинг голига Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди.
Шу тариқа, наманганликлар очколарини 33 тага етказиб олган ҳолда, Суперлига турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди. "Шерлар" эса 32 очко билан 2-ўринга чиқиб олди.
Кесин курашларга бой ўтган ва муҳимлиги жиҳатдан йил ўйини дейилаётган ушбу беллашувга 16950 нафар мухлис ташриф буюрди.
Қайд этиш лозим, ушбу жамоалар Ўзбекистон Кубоги чорак финали доирасида ҳам ўзаро куч синашади.
Фикрлар