Футболчилар нимадан норози?

  • 11 июня, 2020, 14:53
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Истеъдодли ижрочиларга бой бўлган Сербия футболида янги можаро юз берди. “Борац” футболчилари маош берилмаётгани сабабли очлик эълон қилди.

Tecno

Норозилик акциясида жамоанинг 25 нафар ўйинчиси иштирок этмоқда. Маълумотларга қараганда, қарздорлик клуб тизими ва номининг “Борац 1926”га ўзгартирилиши оқибатида келиб чиққан.

- Агар ҳукумат спортчилар билан шундай муносабат қилишга уялмас экан, биз ҳам хатти-ҳаракатларимиздан уялмаймиз, - дейди серб футболчилари касаба уюшмаси раҳбари Мирко Поледица.  

 “Борац” футболчиларини “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Неманья Матич қўллаб-қувватламоқда.

Виталий Денисов - сара совринлар соҳиби!

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию