Футболчилар қандай қилиб "Реал"га ёрдам бермоқчи?

"Реал" футболчилари молиявий инқироз даврида жамоага ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда ABC нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, футболчилар Ла Лига ёки Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун бериладиган бонусдан воз кечишга рози бўлишган. Бу эса ўз навбатида “қироллик клуби”га 30 миллион еврони тежаб қолиш имконини беради.

"Реал" айни дамда Испания чемпионатида пешқадам "Атлетико"дан бор йўғи 1 очко кам жамғарган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида эса “қироллик клуби”ни "Челси"га қарши ўйинлар кутмоқда.

“Реал” пандемия туфайли юзага келган молиявий инқироз ортидан сўнгги икки трансфер ойнасида бирорта ҳам янги футболчи сотиб олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!