Футболчининг бўйни синди, энди у бир умр ногирон бўлади

  • 9 октября, 14:40
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хитой футболида аянчли воқеа юз берди. Миллий чемпионатнинг иккинчи дивизионида “Гуанси Пингго” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Самюэл Асамоа учрашув давомида оғир жароҳат олди.

Tecno

 L’Équipe нашрининг ёзишича, тажрибали футболчи ўйинда бошини реклама тўсиғига уриб олди ва бўшни синиб кетди.

31 ёшли легионер “Гуанси Пингго” сафига 2025 йилнинг февралида қўшилган эди. Энди у бир умр ногирон бўлиб қолиши айтилмоқда.  

- Клуб тиббиёт хизмати томонидан шифохонада ўтказилган қуруқлаштирилган текширувлар Самюэл Асамоада умуртқа бўйин қисми чиқиб синиши ва умуртқа блокланиши юз берган. Бунинг оқибатида унинг таянч ҳаракат органларида фалажлик келиб чиқди, - дейилади клуб баёнотида.

 Ўз даврида Того терма жамоаси учун олтита ўйин ўтказган марказия ярим ҳимоячи Хитойга келгунга қадар клублар миқёсида Қатар, Бельгия ва Руминия чемпионатларида ҳам тўп тепган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию