Футболда пушти карточкадан фойдаланилиши мумкин. Бу тез орада амалга ошади

Жанубий Америка Футбол Конфедерацияси (КОНМEБОЛ) расмийлари турнир давомида ҳакамлар иҳтиёрида сариқ ва қизил рангли карточкалар билан бирга пушти карточка ҳам бўлишини маъум қилди.

КОНМEБОЛ ёздаги турнирда пушти карточкалардан синов тарзида фойдаланишга тайёрлигини эълон қилди.

Пушти карточка футболчида бошдаги жароҳат ёки мия чайқалиши каби ҳолатлар шубҳа остида бўлган ҳолларда қўлланилади. Бу жамоага қўшимча олтинчи ўзгартиришни амалга ошириш ҳуқуқини беради. Янги қоида КОНМEБОЛнинг ўйинчилар саломатлиги ва хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатларининг бир қисми сифатида турнир олдидан қабул қилинган ва агар муваффақиятли синовдан ўтса, бутун Европада қўлланилиши мумкин.

Симуляцияга йўл қўймаслик учун футболчиси пушти карточка олган жамоа шифокорлари 24 соат ичида КОНМEБОЛга расмий тиббий хулоса тақдим этишлари керак бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Копа Америка турнири 20 июндан 14 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

 

Жаҳонгир Иномжонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!