Футболимизни безаётганлар. Ўзбекистон чемпионатининг энг зўр футболчилари

Coca-Cola Суперлига ўйинлари бошланишига бир неча кун қолди. Мамлакатимиз футбол мухлислари уч ойлик танаффусдан кейин бу йилги чемпионат ўйинларининг қайта бошланишини интиқлик билан кутмоқда.

Sports.uz сайти Coca-Cola Суперлига ўйинлари олдидан чемпионатимизда тўп сураётган энг қиммат футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилди. Мақолага трансфер масалаларида бутун дунё клублари фойдаланадиган transfermarkt портали маълумотлари асос қилиб олинди.

Мазкур сайт маълумотларига қараганда, миллий чемпионатимиз юқори дивизионида ўйнаётган футболчиларнинг умумий трансфер суммаси 73,75 миллион еврони ташкил қилмоқда. Бу сумма пандемия таъсирида жаҳон футболида кузатилгани каби пасайган.

Энг қиммат футболчилар рўйхатида “Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов етакчилик қилмоқда. Трансфер маълумотлари порталида Жалолиддиннинг нархи 1,40 миллион евро экани кўрсатилган. 26 ёшли футболчининг трансфер нархи ўтган йил охирида 1,80 миллион еврогача кўтарилганди.  

Бу йил Туркия чемпионати пешқадами “Трабзонспор” Машарипов учун 2 миллион евро таклиф қилгани ҳақида маълумотлар тарқатилди. Лекин айрим сабабларга кўра, бу трансфер амалга ошгани йўқ.

Машарипов “Трабзонспор”га бормаса ҳам бўлади. Жамоа УЕФА мусобақаларидан четлатилди

ba200f6c0bb87044c89b20a494504af3_1

Ўзбекистон миллий терма жамоасида 28 та ўйинда 2 та гол урган Жалолиддин Машарипов Жорий мавсумда учта ўйинда биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди.

Чемпионатимизнинг энг қиммат ўйинчиларидан бири – “Пахтакор” ҳужумчиси Игорь Сергеевнинг ҳозирги нархи 1,30 миллион еврога баҳоланмоқда. Миллий терма жамоа сафида 51 та ўйинда 15 та гол урган футболчининг энг баланд трансфер нархи 1,80 миллион еврогача кўтарилди. Сергеев бу йилги супер лигада учта ўйинда учта гол урди.

IMG_3650

Кейинги йилларда “Пахтакор”га катта фойда келтираётган сербиялик ҳужумчи Драган Черан 950 минг евро билан кучли учликка кирди. Унинг энг баланд нархи 1,2 миллион евро бўлган. Жорий мавсумда чемпионатимизнинг энг яхши легионери учта ўйинда рақиблар дарвозасини тўрт маротаба ишғол қилди.

4283e5ba1dc52017131dcbe4c19c8253

“Локомотив” ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг ҳам бугунги кундаги трансфер суммаси  Черанники билан бир хил. Бир йил муқаддам 28 ёшли тўпурарнинг нархи 1,50 миллион еврога баҳоланган.

1566797400_512532_680

Coca-Cola Суперлигада энг қиммат ўйинчилар ўнлигига кирганлар орасида “Локомотив” ҳимоячиси Олег Зотеев, “Пахтакор” вакиллари – Достон  Ҳамдамов ва Фаррух Сайфиевнинг нархи 725 минг еврога тенг экан.

“Пахтакор”дан Егор Кримец ва Одил Ҳамробеков, “Локомотив” легионери Кахи Махарадзе, “Навбаҳор”нинг россиялик футболчиси Игорь Голбан трансфери 650 минг евро туради.

Чемпионатимиз дарвозабонлари орасида энг қиммати “Пахтакор” посбонлари – Элдор  Суюнов ва Санжар Қувватов бўлиб, тажрибали посбонлар хизмати 550 минг еврога баҳоланган.

Санжар Кувватов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
12/06/2020 10:16
Jonga tegdi bu soxtakorlar
&
Насаф
12/06/2020 20:39
Насаф бумаса Пахтакор умуман йук булиб кетади.
&
Насаф
12/06/2020 20:40
Жавоб шу гапимга 200%
&
Насаф
12/06/2020 07:54
Факат Пахтакор хакида ёзила. Насаф тугрисида ёзмасаям булади, Насаф етказиб берган Пахтакор уйинчилари хакидаку умуман эсламасаям булад