"Futures Cup" турнири. Тўрт ғалаба, бир мағлубият!

  • 11.03.2026 06:06
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Таиланднинг Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти. Кечаги дастурдан 5 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олган эди.

-51 кг вазнда бўлиб ўтган бугунги биринчи баҳсда, Назокат Мардонова қозоғистонлик Аийм Танкибаевага имкон қолдирмади. 5:0.

-54 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Сабрина Чакоманова Шимолий Корея вакиласи Жон Ун Гёнгга 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди.

Абдуғани Ёрқинжонов мусобақадаги иккинчи баҳсини ҳам ғалаба билан якунлади. Бу сафар -50 кг вазнда ливиялик Омар Абдулваҳҳаб биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратилди.

-48 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Мафтуна Мусурмонова қозоғистонлик Ассилай Муратдан устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.

-60 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Рушанабону Исоева Янги Зеландия вакиласи Брооке Миллерга имкон қолдирмади. 5:0.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!