Асосий мазмунга ўтиш

"Futures Cup" турнири. Боксчиларимиз 3 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этди

Javohir Malikov
Изоҳлар: 0

Бангкок шаҳри ёшлар ўртасида халқаро турнирга мезбонлик қилмоқда.

Таиланднинг Бангкок шаҳри бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнирига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада икки терма жамоамиз ҳам иштирок этяпти. Иккинчи кунда 4 нафар вакилимизнинг жанглари режалаштирилган эди.

-57 кг вазнда бўлиб ўтган жангда, Фарзуна Рўзиева ҳиндистонлик Лонгжам Радҳамани билан баҳс олиб борди ва афсуски, имкониятни бой бериб қўйди.

-55 кг вазнда бўлиб ўтган навбатдаги баҳсимизда, Бекзод Исмоилжонов сенегаллик боксчи Салл Моуҳамедни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Бобомурод Боймирзаевда ҳам ғалаба. Боксчимиз -60 кг вазнда, Хитой Тайпейи вакили Сун Жао Тингни учинчи раундда техник нокаутга учратди.

-65 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Иброҳим Шокиржонов хитойлик Абудужиели Кадиердингдан 5:0 ҳисобида устун келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ