Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тожикистонга қарши ўйнайди
Ads

 

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси 27–28 январь кунлари Тожикистон U-20 термасига қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказади.

Ўртоқлик учрашувлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.  Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида ўтказилади.

Ўзбекистон термасидан ташқари футзал бўйича Осиё чемпионатида Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)га аъзо 21 мамлакат терма жамоаси иштирок этади.

Маълумот учун, футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ҳам испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез бош мураббийлик қилмоқда. Мендез U-20 терма жамоасига номзод сифатида 17 нафар футзалчини машғулотларга жалб қилган эди.