Футзал. Наҳотки?! Афғонистон Ўзбекистон дарвозасига 8та гол урди

Футзал бўйича CAFA U-19 турниридан ўрин олган Афғонистон - Ўзбекистон ўсмирлари ўртасидаги ўйин якунига етди. Мазкур баҳсда вакилларимиз йирик 1:8 ҳисобида мағлубиятга учради. 

Учрашувда Саид Можтаба Ҳоссейни покер қайд этган бўлса, Нуриллоҳ Назарий, Ҳамидуллоҳ Ғафурий, Абул Башир Аҳмадий, Муҳаммад Али Мумтаз ўз номини таблога ёздириб қўйди. Вакилларимизнинг ягона голига Достон Усмонов муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоамиз Тожикистонни мағлуб этган бўлса, Қирғизистон термасига мағлуб бўлганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ANNAQULOV G'ULOM
17/02/2022 21:35
Mehmondo'stligimiz davom etadi
Aziz Yuldashev
17/02/2022 17:16
Атрофда автомат ушлаб туришмадими?
Ilyosxon Akramov
17/02/2022 17:02
Футзалчиларди олиб кетганмиди УЗИ?
Tajiyev Jasur
17/02/2022 17:01
Талибонлардан қўрқишган бўлса керак, ёш ўсмир бечоралар
Gairat Alimov
17/02/2022 16:48
Афгонистон командасида ёши кичрайтирилган дяденкалар уйнаган булса керакда, яна билмадим
&
Аббосхон Ахмедов
17/02/2022 18:06
Сизни фикрингиз хакийкатга тугри келади. Уруш ичида юрган давлат бир кунгилари кутарилиб хурсанд болишса хеч киси йук
Хамзаев Дилшод
17/02/2022 21:59
Улар Эронда машғулот ўтказади.
Baxil Alihuja
18/02/2022 10:28
Бизнинг жамоа аъзолари Таниш-билиш килиб кирган, хоким ва вазирларни болалари-да...