Футзал, ОЧ–2018. Вьетнам – Ўзбекистон. Таркиблар
Ads

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 8 февраль куни чорак финал учрашувини ўтказади. Баҳодир Аҳмедов шогирдларига Вьетнам футзалчилари қаршилик қилади.

Мазкур учрашув Xinzhuang Gymnasium спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Номинал мезбон сифатида майдонга тушадиган Вьетнам оқ рангли формаларни танлади. Ўзбекистон термаси бугун кўк либосларда ҳаракат қилади.

Вьетнам – Ўзбекистон беллашуви ғолиби ярим финалда Эрон – Таиланд жуфтлигида зафар қучган жамоа билан ўйнайди.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг Вьетнамга қарши таркиби маълум:

16:00. Вьетнам - Ўзбекистон 

Ўзбекистон: 1.Рустам Умаров ("Ардус"), 7.Дилшод Раҳматов ("Далиан Пуан", Хитой), 8.Фарҳод Абдумавлонов ("Олмалиқ"), 11.Артур Юнусов ("Локомотив"), 14.Константин Свиридов ("Олмалиқ").

Захира: 12.Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов.

Эслатиб ўтамиз, Вьетнам ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирокидаги чорак финал баҳси бугун, Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.