Футзал. Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси жой олган гуруҳ билан танишинг (фото)

Сал аввал 2022 йил Қувайтда бўлиб ўтадиган футзал бўйича терма жамоалар ўртасидаги Осиё кубогига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "Б" гуруҳидан жой олди. 

Ушбу гуруҳда ҳамюртларимизга Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон рақиблик қилади. Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқич баҳслари Қувайтда ўтказилади.

Мусобақани 27 сентябрдан 6 октябрга қадар ўтказиш режалаштирилган. 

ўзб

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!