Футзал. Ўзбекистон февралда Европа терма жамоасига қарши ўйинлар ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 27 январь куни Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини бошлайди. ЎФА матбуот хизматининг хабар беришича, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари йиғиннинг иккинчи қисмини хорижда давом эттиради.

Вакилларимиз 4-5 февраль кунлари Беларусь футзал терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Баҳслар Могилёв ва Минск шаҳарларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Футзал. Халқаро ўртоқлик учрашувлари

4 февраль

Беларусь - Ўзбекистон

5 февраль

Беларусь - Ўзбекистон

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!