Футзал. Ўзбекистон голларга бой ўтган баҳсда Қувайтни мағлуб этди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бугун ўртоқлик ўйинида иштирок этди. Унда вакилларимиз Қувайт терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди. 

Ҳамюртларимиздан голларга Элбек Тўлқинов, Ҳусниддин Нишонов ва Аббос Элмуродов (дубль) муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси Осиё кубоги учун тайёргарликни давом эттиради. Икки кун аввал худди шу жамоалар иштирокидаги баҳсда 4:3 ҳисоби қайд этилган ва унда Ўзбекистон ғалабани қўлга киритганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!