Футзал. Ўзбекистон жой олган гуруҳда вазият қандай? (Фото)

Хабарингиз бор, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичида иштирок этмоқда. Вакилларимиз "Б" гуруҳидан жой олган.

Бугун бўлиб ўтган Непалга қарши 5:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ҳамюртларимиз гуруҳда 3 очко билан етакчилик қилмоқда. Бир-бири билан дуранг ўйнаган Афғонистон ва Тожикистон терма жамоалари мос равишда иккинчи ва учинчи ўринлардан жой олган. Йирик ҳисобда мағлубиятга учраган Непал сўнгги поғонада бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, футзалчиларимиз эртага Афғонистонга қарши ўйин ўтказади. Учрашув 13:00да старт олади. 

футзаал

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!