Футзал. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокашга мағлуб бўлди

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Рабат шаҳридаги йиғин доирасида Марокаш терма жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари дастлабки баҳсда битта гол фарқи билан имкониятни бой берди.

Марокаш 4:3 Ўзбекистон

Голлар: Суфиён Чаруи 12, 19, Анас Эл Аяне 25, Даврон Чориев 26, Ихтиёр Ропиев 28, Суфиён Эл Месрар 37, Ҳусниддин Нишонов 39.

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги назорат учрашуви бугун — 8-ноябрь санасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!