Футзал. Ўзбекистон Непал устидан йирик ҳисобда зафар қучди

Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон - Непал учрашуви якунига етди. Унда вакилларимиз 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Голларга вакилларимиздан Ҳусниддин Нишонов, Акбар Усмонов, Ихтиёр Ропиев (дубль), Аббос Элмуродов муаллифлик қилди. Непалликлар таркибида Кумар Лама ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўз юришини ғалаба билан бошлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!