Футзал. Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоги учун тақвими маълум

Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнда Осиё кубоги доирасида Баҳрайн, Тожикистон ва Туркманистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 

ЎзПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, жамоамиз 27 сентябрь куни Туркманистонга қарши майдонга чиқади. Ушбу баҳс 21:00 да старт олади. 

2 кундан сўнг 17:00 да вакилларимиз Тожикистон термасини синовдан ўтказади. 1 октябрь куни соат 21:00 да футзалчиларимиз Баҳрайн терма жамоаси билан ўйин ўтказади. 

Марҳамат, қуйида терма жамоамизнинг тақвими билан батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.  

футзалл_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!