Футзал. «Севинч» дастлабки босқичнинг барча учрашувларида ғалаба қозонди

Бугун Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» СМда аёллар ўртасидаги футзал бўйича XIV Ўзбекистон чемпионатининг 1-босқич  учрашувлари давом эттирилди.

Бугунги марказий учрашувда «Севинч» асосий рақиби бўлган, Бекободнинг «Металлург W» жамоаси билан куч синашди. Ушбу учрашувда футзалчи қизлар ишончли тарзда, 6:0 ҳисобида ғалаба қозонишди ва дастлабки босқичнинг барча учрашувларини ғалаба билан якунлашди. 

Қуйида,  "Севинч" иштирокидаги бўлиб ўтган учрашувларнинг натижалари билан танишинг.

Футзал. XIV Ўзбекистон чемпионати. 1-босқич, 1-тур

«Севинч» (Қарши)» – Пахтакор W» (Тошкент) 10:2 (6:0)

15.02.2018. Тошкент ш., «Ёшлик» СМ

Ҳакамлар: Эдита Миробидова (Тошкент), Кристина Середа (Бухоро), Дарья Снеткова (Тош.вил.), Нигора Муҳаммадиева (Термиз)

Назоратчи: Июб Исаев (Тошкент)

Голлар: Танзиля Зарбиева, 2′-1:0, Гулзода Амирова, 5’2:0, 40′-10:2, Малика Бурханова, 12′-3:0, 20′-5:0, Мафтуна Шойимова, 14′-4:0, 22′-7:1, 28′-8:1, 33′-9:2,  Нилуфар Қудратова, 20′-6:0 – Мадина Вохидова, 21′-6:1, Гулруҳ Хўжаева, 31′-8:2.

 

Футзал. XIV Ўзбекистон чемпионати. 1-босқич. 2-тур

«АГМК W» (Олмалиқ) – «Севинч» (Қарши) 1:22 (0:15)

16.02.2018. Тошкент ш., «Ёшлик» СМ. 10:30

Ҳакамлар: Ҳуснора Жумаева (Қарши), Александра Кончикова (Тошкент), Зилола Раҳматова (Қарши), Дарья Снеткова (Тош. вил.)

Назоратчи: Июб Исаев (Тошкент)

Голлар: Зуҳра Турсуналиева, 38′-1:20 – Олия Ахмедова, 1′-0:1, 12′-0:11, 13′-0:12, Гулзода Амирова, 2′-0:2, 7′-0:6, 14′-0:13, 22′-0:16, 26′-0:17, 31′-0:19, Мафтуна Шойимова, 4′-0:3, 34′-0:21, 40′-1:22, Малика Бурханова, 6′-0:4, 18′-0:13, 19′-0:15, 30′-0:18, 33′-0:20, Мафтуна Панжиева, 6′-0:5, 12′-0:10, Шоира Қултураева, 8′-0:7, 9′-0:8, Cевара Нормуродова, 10′-0:9.

 

Футзал. XIV Ўзбекистон чемпионати. 1-босқич. 3-тур

«Локомотив W» (Тошкент) – «Севинч» (Қарши) 1:6

17.02.2018. Тошкент ш., «Ёшлик» СМ. 09:00

 

Футзал. XIV Ўзбекистон чемпионати. 1-босқич,  4-тур

«Металлург W» (Бекобод)» – «Севинч» (Қарши) 0:6

18.02.2018. Тошкент ш., «Ёшлик» СМ

Шу билан "Севинч" дастлабки босқични муваффақиятли, турнир жадвалини 1-ўринда якунлади. Футзал бўйича XIV Ўзбекистон чемпионатининг 2-босқич  учрашувлари 2-7 март кунлари ўтказилади.

Тошкентда бўлиб турган жамоа энди кичик футболдан катта футболга ўтади, эртага Олмалиқнинг «АГМК W» жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Назорат учрашуви Олмалиқ шаҳрида бўлади ва соат 10:00да бошланади. Мураббийлар шунингдек, «Бунёдкор W» билан ҳам назорат учрашуви ўтказишни режалаштирган. Бу назорат учрашуви 21 феврал кунига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!