Футзал терма жамоамиз 2-турни қачон ўтказади?

Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган футзал бўйича жаҳон чемпионатида эртадан 2-тур учрашувларига старт берилади.

Илк турда Нидерландия билан баҳсда иродали тарзда 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этган ҳамюртларимиз кейинги турда гуруҳ пешқадами билан куч синашади. 

1-турда Коста-Рикани 5:2 ҳисобида мағлуб этган Парагвайни иккинчи турда мезбон Ўзбекистонга қарши баҳс кутиб турибди. Ушбу беллашув эртага 20:00да старт олади. Ўйин "Ҳумо Арена"да ўтказилади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!