Фузайлов Ўзбекистонга қайтмоқчи...

Бу йил Тожикистон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган “Хўжанд” клуби бош мураббийсиз қолиши мумкин.

Маълумки, мавсумнинг иккинчи ярмида жамоа бошқарувига таниқли мутахассис Ҳаким Фузайлов тайинланганди. Бироқ ҳозирги вазиятга келиб воқеалар ривожи ўзгарадигандек бўлиб турибди. Боиси, клубда молиявий томондан муаммолар бор.

Ҳаким Қаюмович эса кейинги режалари сифатида Ўзбекистонга қайтиш ниятида эканлигини яширмади. Ўз вақтида у “Бухоро”, “Динамо”, “Андижон”, “Локомотив” сингари жамоаларимизга устозлик қилганини ишқибозлар яхши эслашса керак.

Мутахассис sports.uz мухбирига Ўзбекистонда мураббийлик фаолиятини давом эттирмоқчилигини айтган бўлса-да, лекин қайси клуб билан музокараларга киришганини очиқлагани йўқ.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!