Фёдор Емельяненконинг яна бир шогирди “Bellator” чемпионига қарши жанг қилиши мумкин

Россиялик Фёдор Емельяненконинг шогирди, “Bellator” жангчиси Aнатолий Токов (29-2) ўрта вазнда Гегард Мусаси (47-7-2) билан чемпионлик жангини ўтказиши мумкин. Бу борада ташкилот президенти Скотт Кокер маълум қилди.

 “Мусаси - Лима жанги тугаши биланоқ, менга Фёдор Емельяненко жамоасидан қўнғироқ бўлди ва Токов Мусасига қарши жанг қилишга тайёрлигини айтди. Демак, бу жанг бўлиши мумкин", - деди Кокер.

Мусаси “Bellator 250” турнирида Дуглас Лимани мағлубиятга учратиб, ўрта вазн чемпионига айланганди.

Эслатиб ўтамиз, “Bellator 244" турнирида Фёдор Емельяненконинг яна бир шогирди Вадим Немков яримоғир вазн тоифаси чемпиони Райан Бэйдерни мағлуб этган ва ушбу дивизионнинг чемпионлик камарини қўлга киритганди. 

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)