Фьюри - Усик реванш жангида бу сафар ким ғалаба қозонади? Яна бир машҳур боксчи бу ҳақда фикр билдирди
Британиялик боксчи Энтони Жошуа ҳамюрти Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик ўртасидаги бўлажак реванш жанги ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ушбу шу йилнинг декабрь ойида Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши керак. Биринчи жангда эса Усик ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган эди.
“Мен сизга Усик ғалаба қозонади деб айтгандим. Ҳа, менимча, Фьюри яхши жангчи, лекин маълум даражалар бор. Усик Фьюрини нокаутга учратиб юборишига сал қолди. Бундай вазиятлардан сабоқ олиш керак. Менимча, Тайсон Усикнинг имкониятини етарлича баҳолай олмаган. Балки кейинги сафар Фьюри Усикка ҳурмат билан ёндошар, шундагина Тайсон яхшироқ натижа кўрсата олиши мумкин. Лекин шахсан мен реванш жангида ҳам Фьюри ғалаба қозона олмайди деб ўйлайман. Менимча, у Усикдан яхшироқ эмас”, - деди Жошуа iFL TV YouTube каналига берган интервьюсида.
Бундан аввалроқ икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Рики Хаттон Фьюри - Усик реванш жангида ҳамюртининг ғалабасини тахмин қилган эди.
Фикрлар