Тайсон реванш жангида Усикни мағлуб эта оладими? Афсонавий боксчи жавоб берди

Chery Tigo 7 PRO

Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони британиялик Рики Хаттон декабрь ойида бўлиб ўтиши кутилаётган ҳамюрти Тайсон Фьюри ва украиналик Александр Усик ўртасидаги реванш жанги ҳақида гапирди.

“Тайсон ўз бурчагида бир нечта нарсани ўзгартирса ва яхшироқ ҳаракат қилса, реванш жангида ғалаба қозониши мумкин. Аммо Александр Усик Олимпиада ғолиби, биринчи оғир вазн тоифасида ва оғир вазн тоифасида мутлақ чемпион. Ундан ақллироқ жангчи йўқ. Тайсон ақлли, лекин Усик ҳам у билан бир хил даражада.Лекин мен, албатта, Тайсон ғалаба қозонишга қодир деб ўйлайман ”, - деди Froch on Fighting подкастида.

Эслатиб ўтамиз, Усик ва Фьюри ўртасидаги жанг жорий йилнинг 19 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтди ва унда ҳакамларнинг қарорига (114-113, 113-114, 115-112) кўра украиналик боксчи ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!