Фьюри спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишига нима сабаб бўлмоқда?

Украиналик ярим оғир вазн тоифасидаги Александр Гвоздик(20-1, 16 KO) Тайсон Фьюри(34-1-1, 24 KO)ни барлардан бирида маст ҳолда кўрингани ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

"Усик менинг жангимга келиб, мени қўллаб-қувватлаши эҳтимоли бор. У ҳозир Канадада филм суратга олиш билан банд, аммо вақт топиб, Лас-Вегасга учиб кетишга ҳаракат қилишини айтди. Аввалроқ Лос-Анжелесга келганида, биз кўп нарса ҳақида суҳбатлашгандик. Саунада ўтириб, ўтмишни эсладик. Гарчи биз Олимпиадада иштирок этган ва жамоадош бўлсак-да, ҳали бу қадар яқин мулоқот қилмагандик. 

Фьюри яқинда маст ҳолатда, бардан олиб кетилди. Ўша олиб кетган инсонлар билан ҳам мулоқот қилганимда, улар айтдики, Фьюри стресс туфайли спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмоқда. Усикка учралган мағлубият бунга асосий сабабчи экан", - дея Гвоздикдан иқтибос келтиради Boxing Scene.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!