Габбия "Милан" билан шартномани узайтирмоқчи
"Милан" марказий ҳимоячиси Маттео Габбия клуб билан шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, янги шартнома яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин, яъни 2029 йилнинг июнига қадар.
"Габбия ҳам "Милан" билан янги шартнома имзолашдан жуда хурсанд бўлади, аммо биз буни ҳали муҳокама қилганимиз йўқ", - деди футболчининг агенти.
24 ёшли Габбия "Милан" тарбияланувчиси ҳисробланади. У жорий мавсум "россонерилар" таркибида жами олтита учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди. Италиялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт ҳимоячининг нархини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар