Габбьядини Италияни тарк этишга тайёр
Ads
"Наполи" ҳужумчиси Маноло Габбьядинининг агенти Сильвио Паглиари италиялик футболчига Англия ва Испания чемпионатлари вакилларидан таклифлар бўлаётганини тан олди.
 
- Манолога "Марселшь" қизиқаётганини эшитганим йўқ, - деди Сильвио Паглиари. - Лекин ҳужумчи "Валенсия" ва "Эвертон" эътиборига тушганини биламан. Футболчининг ўзи ҳам бошқа чемпионатга ўтишни истамоқда.
 
Габбьядини "Наполи" ҳужумидаги жиддий рақобатга дош беролмай қолмоқда. Яқинда бу футболчига "Милан" ҳам қизиқиш билдирганди.
 
"Наполи" ва Габбьядинининг 2019 йилга қадар тузилган шартномасида трансфер нархи 17 миллион еврога баҳоланган.