Габриэль Батистута: Месси ҳеч қачон Марадона бўла олмайди

  • 24 март, 2018, 13:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Аргентина терма жамоаси собиқ ҳужумчи Габриэль Батистута ҳамюртлари Лионель Месси ва Диего Марадоналарни ўзаро таққослади.

“Диего энг зўри бўлган. У футболдан ташқарида ҳам Аргентина терма жамоаси рамзи эди. У ўзгача ҳарактерга ва ноёб фикрлаш қобилиятига эга. Месси техника жиҳатидан ундан кучли бўлса ҳам, унга ета олмайди. Чунки, унда Марадонанинг ҳарактери йўқ. Диего бутун стадионни бошқариши мумкин эди ва ҳамма уни кузатарди. У билан бирга ўйнаган футболчи сифатида айтишим мумкинки, Марадонанинг баъзи қарорлари жамоа учун муҳим аҳамият касб этар эди.

Мессининг техникасига асло шубҳа қилмайман. У ҳаммадан кўп гол уради. Лекин мен учун Диего биринчи ўринда туради ва Месси ҳеч қачон Марадона бўла олмайди”, - дейди Батистута.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!