Габриэль Жезус бу натижа борасида Мбаппе, Месси, Салоҳ, Винисиус ва Холанд каби футболчиларни ортда қолдирган
“Squawka” статистика портали 2022/2023 йилги мавсумда рақиб жарима майдончаси ичидаги тегинишлар сони бўйича Европанинг кучли бешлик лигалари ўйинчилари рейтингини тақдим этди.
"Арсенал" ҳужумчиси Габриэль Жезус рақиб жарима майдончасида 66 марта тегиниш билан биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринлардан эса Килиан Мбаппе (63), Муҳаммад Салоҳ (55), Лионель Месси (50) ва Винисиус Жуниор (48) каби футболчилар эгаллади.
"Манчестер Сити"нинг янги футболчиси Эрлинг Холанд 44 та тегиниш билан еттинчи ўриндан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида Габриэль Жезус “Манчестер Сити”дан “Арсенал”га ўтган эди.
Фикрлар