Габриэл Магаляэс рекордга яқинлашмоқда

  • 04.01.2026 12:09
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси ва "Арсенал" ҳимоячиси Габриэл Магаляэс гол уриш бўйича рекорд томон кетмоқда.

Tecno

Гап шундаки, бразилиялик марказий ҳимоячи АПЛнинг 20-туридан ўрин олган "Борнмут"га қарши учрашувда гол уриб ҳисобни тенглаштирган эди. Кейинчалик Деклан Райснинг дубли "канонирлар"га муҳим ғалабани келтирди. Ушбу гол Габриэл учун "тўпчилар" таркибида АПЛ доирасидаги 20-гол бўлди. Бу "Арсенал" ҳимоячилари орасида иккинчи энг яхши натижа ҳисобланади. 28 ёшли футболчи франциялик Лоран Косельнининг рекордини янгилаши учун яна 3 та гол уриши талаб қилинади. Габриэл лондонликлар сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келмоқда.

Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсумда барча турнирларда умумий 20та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!