Габрин Мугуруса рақибаларига имконият қолдирмаяпти
Ads

Испаниялик ракетка устаси Габрин Мугуруса Франция очиқ чемпионатидаги зафарли юришини давом эттирмоқда. Мусобақанинг учинчи сараланган теннисчиси бироз аввал мезбон Фиона Феррога қарши кортга чиқиб, 6:4, 6:3 ҳисобларида зафар қучди. 

Габриннинг кейинги даврадаги рақибаси россиялик Анастасия Павлюченковадан устун келган Австралия вакиласи Саманта Стосур бўлади. Шунингдек, бироз аввал словакиялик Магделена Рибарикова ҳам катта қийинчиликсиз учинчи давра масаласини ижобий ҳал қилди.