Гагарин кубоги. "Салават Юлаев" 110-дақиқадаги гол туфайли финалдан қуруқ қолди

Бугун Гагарин кубоги Шарқий Конференциясида "Салават Юлаев" ҳамда "Авангард" жамоалари ўртасидаги 6-финал ўйини бўлиб ўтди. Уфа шаҳрида кечган баҳснинг уч бўлими давомида ҳисоб очилмади ва овертаймларга мурожаат этилди.

Ҳал қилувчи гол эса беллашувнинг 110-дақиқасида Алексей Бондаров томонидан киритилди. Шу тариқа серияда 4:2 ҳисобида олдинга чиқиб олган омскликлар Гагарин кубоги финалига чиқишди.

Ҳал қилувчи баҳсда эса "Авангард"га СКА ёки ЦСКА клубларидан бири рақиблик қилади.

Гагарин кубоги. Шарқий Конференация. Финал

"Салават Юлаев" - "Авангард" 0:1

Шайба: Бондарев (Семёнонов) 110

Сериядаги ҳисоб - 2:4.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!